Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллик юбелейига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллик юбелейига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Тасвирий санъат факултети ҳамда Тиллар ва адабиёт кафедраси томонидан ташкил этилди. Мазкур тадбирда Кафедра мудири Ҳолдарова Фариза ва кафедра Ўзбек тили фани ўқитувчиси филалогия фанлари номзоди Шониёзов Маҳмуд Огаҳий ҳаёти ва ижоди тўғрисида маъруза қилдилар. Тадбирда талабаларга Огаҳийнинг ўзбек мумтоз адабиётида тутган ўрни, шунингдек, тарих фанига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилди. Ғазалларидан намуналар ўқилди. Ҳаёти ва фаолиятига оид қизиқарли фактлар ҳам айтиб ўтилди. Талабалар Огаҳийни нафақат шоир, балки тарихчи ва давлат арбоби сифатида ҳам яқиндан таниш имконига эга бўлдилар.