Камолиддин  Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Ахборот ресурс маркази томонидан шоир, тарихчи, таржимон Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли (тахаллуси Огаҳий) таваллудининг 210 йиллигига  бағишланган кўргазма ташкил этилди. Кўргазмадан Огаҳийнинг таржимаи ҳоли тўғрисидаги маълумотлар ва шоирнинг кутубхонада мавжуд китоби ҳамда  портрети ўрин олган.

Хива мадрасаларида таҳсил олган ва араб, турк, форс тилларини пухта эгаллаган шоир айниқса Навоий ижодини қунт билан ўрганган. Огаҳий халқ орасида кўпроқ лирик шеърлари билан машҳур. Хивадаги Қиёт қишлоғида Огаҳий боғи ташкил этилиб, уй-музейи очилган. Музей олдига Огаҳий ҳайкали ўрнатилган.

Институтимиз талабалари орасида  айниқса шеъриятга ихлос қўйган ёшлар кўплаб учрайди. Бошқа бадиий адабиётлар қатори Огаҳийнинг ғазал ва рубоийларини улар севиб ўқишади. Шоир тўғрисида кўпроқ маълумот олишга интилишади, шунингдек  Огаҳий ҳақида журналларда чоп этилган маълумотлардан ҳам фойдаланишади. Шоирнинг китоблари талабаларда шеъриятга бўлган қизиқишни янада кучайтиради.