Юртимизда ўз касбининг фидокорлари доимо ҳурмат ва эъзозда. Ҳар қандай соҳада бўлмасин ўз касбини севиб, Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилган инсон ҳеч қачон унутилмайди. Маданият ва санъат соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги 236-сонли сонли қарори билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллардан бери фидокорона хизмат қилиб келаётган жонкуяр ходимларни рағбатлантириш мақсадида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони таъсис этилди. Куни кеча Маданият вазирлигида мазкур нишонга муносиб топилган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фидоий устозларидан бири Худайберганов Рустам Aдамбайевич ҳам ушбу кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Худайберганов Рустам Aдамбайевич – 1946 йилда Хоразм вилоятида таваллуд топган. Ўзбекистон Бадиий Aкадемияси Бадиий ижодкорларуюшмаси аъзоси. “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори. 2003 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 2013 йил Ўзбекистон Халқ рассоми унвонларига сазовор бўлган. Нанкин университети фахрий профессори. Кўплаб Халқаро ва Республика кўргазма ва конференwиялар иштирокчиси.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти ва барча ходимлари устоз Худайберганов Рустам Aдамбайевични навбатдаги унвон билан муборакбод этади ҳамда фидоий устозга узоқ умр, ижодий муваффаққиятлар тилаб қолади.