Муҳтарам президентимиз Ш.Мирзиёев  томонидан Ёшлар маънавиятини янада юксалтириш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида  2019 йил 16 декабрь куни Шайхонтохур тумани 41-сонли  умумий ўрта таълим мактабида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн  институти Санъатшунослик факультети Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Феруза Ҳасанова раҳбарлигида иқтидорли талаба-қизлар иштирокида “Моҳир қўллар ”  мавзусида кўргазма  ва маҳорат дарси ташкил этилди. Мазкур тадбирда Санъатшунослик факультети Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Феруза Ҳасанова сўзга чиқиб, президентимиз Ш.Мирзиёев  томонидан Ёшлар маънавиятини янада юксалтириш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида  ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларнинг билим олишига, уларнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш  лозим эканлигини таъкидлади.Тадбирда талабалар томонидан мактаб ўқувчи-қизларга “гобелен” санъати, “мунчоқлардан тақинчоқлар ясаш” , “либос дизайни” санъати бўйича маҳорат дарсларини ўтиб беришди. Фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалар ва  китоблар тақдим этилди.