
Ҳаётимизнинг яна бир йили тугаб янги йилга томон қадам қўймоқдамиз. Бу пайтни эса асосан сарҳисоб вақти дейиш мумкин. Чунки ҳаммамиз йил бошида олдимизга қўйган вазифаларимизни уддалай олганимиз қайсига улгурмаганимиз ҳақида, аввало, ўзимизга ҳисоб берамиз. Бугун ”Ўзбекистон” телеканали томонидан ўтиб бораётган йилни кутилганидан-да муваффаққият билан якунлаганлар – “Йил фаоли 2019” тақдирлаш маросимида тақдирланди. Ушбу тақдирлаш маросимида йилнинг энг фаол инсонлари муваффақиятли йилни янада кўтаринки кайфиятда якунлаш имконига ега бўлдилар.
Мазкур тадбирнинг янада шукуҳли ўтишига Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факултетининг бир гуруҳ ижодкор ёшлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Улар йиғилганлар эътиборига ўз ижод маҳсуллари бўлмиш миллий ананаларимиз асосида тайёрланган турли хил ҳунармандчилик буюмларидан иборат кўргазмасини ҳавола этдилар.