Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат факультети, “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси   профессори Бехзод Хаджиметов ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари, ёш миниатюрачи рассомларнинг“Шарқ нафис санъати ёшлар нигоҳида” III номли кўргазмаси очилди.

Кўргазманинг очилишида бошқа кўргазмалардан фарқли равишда эркин мулоқот шаклида ўтди. Томошабинларга кўргазма ҳақида эркин фикр билдириш имкони берилди.

Кўргазмада намойиш этилган асарларга боқар экансиз, бу асарларда тарих  бугунги кун инсони, айниқса, ёшлар нигоҳи орқали гавдаланади. Ҳаттоки тарихий асарларда ҳам ёшлик ва қувноқлик руҳи ҳукмрон. Шуни ишонч билан айта оламизки мазкур кўргазма инсонга кўтаринки кайфият улаша олади. Миниатюра санъати бугунги кунда замон билан ҳамнафас, шу билан бирга ўзининг тарихий ананаларини ҳам унумаган ҳолда ривожланиб бормоқда..

Ёш рассомлар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларидир. Ўз устозлари раҳбарлигида доимо янгилик кирита туриб, ўз маҳоратларини ривожлантирганлар ва шу билан бирга, янги шаклларга эга бўлган анъаналарни сақлаб қолмоқдалар. 

Кўргазмада рассомларнинг бутун маҳорати сезилиб турган ўзига хос кайфият ҳукмрон бўлган 50 дан ортиқ асарлар намойиш этилган, устозларнинг шарофати ила  тасвирий санъатдаги анъаналарни давом эттирган ҳолда янги қарашларни ривожлантирган янги авлод яралмоқда.

Маросим сўнгида Бехзод Хаджиметовга Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан махсус диплом топширилди.