«

        Бугунги кунда юртимизда муҳим сиёсий жараён «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу сиёсий жараёнда ўз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон фаол иштирок этиши табиий. Чунки бу сайловларда биз кейинги беш йил давомида манфаатларимизни ҳимоя етадиган, юртимизнинг кейинги ривожига ҳисса қўшадиган қонунлар қабул қилинишида бевосита бизнинг номимиздан иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига ўз вакилимизни сайлаймиз. Шунинг ўзиёқ бу жараён қанчалик жиддий эканлигига исботдир.

         Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фидоий ходимлари ҳам бу жараённинг нақадар муҳим аҳамият касб этишини англаган ҳолда бу жараёнда фаол иштирок этишни режалаштирмоқда. Қишки таътилга жўнаб кетаётган талабаларга ҳам сайловларнинг аҳамияти, унда фаол иштирок этиш орқали, аввало, ўзларининг, сўнгра ўзи истиқомат қилаётган ҳудудининг манфаатини юзага чиқаришлари ҳақида тушунтириш берилди.

         Талалабалар ҳам сайловда иштирок этиш улар учун қанчалик муҳим эканлигини тўғри англаб савлов ва сайловолди жараёнларда фаол иштирок етишни мақсад қилишган. Чунки бугунги талаба-ёшлар эртанги кун умидларидир. Улар эртанги ҳаётларининг фаровон ва ёруғ бўлишида бугун сайлаётган номзодларининг ҳам ҳиссаси бўлишини яхши англаб етганлар. Мана шунинг учун ҳам талабаларимиз бу сайловларнинг интиқлик билан кутишмоқда десак муболаға бўлмайди.

         Шунингдек, институтимиз ҳудудида жойлашган сайлов участкаси ва округининг муаммоларсиз ҳамда узлуксиз фаолият юритишларида ҳар бир ходим ўз ёрдамларини аямай хизмат қилмоқдалар. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти юртимизда истиқомат қилаётган ҳар фуқаронинг манфаати ётган бундай муҳим сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга доимо тайёр.