
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ижодий жараён билан биргаликда илмий изланишлар ҳам фаол тарзда олиб борилмоқда. Институтда илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг илмий фаолиятлари албатта, келажакда юртимиз санъати ва маданияти ривожига ижобий таъсир ўтказади. Илмий ишларнинг айнан шу йўналишда олиб бориш, шунингдек, диссертацияларнинг ҳозирги кундаги ҳолати билан таништириш мақсадида доктарантлар махсус ишчи гуруҳга ўзига хос ҳисобот бериб боришлари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида анана тусини олган.

Хусусан, бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон Қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги Низом”нинг 52-бандига мувофиқ, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти таянч докторант (PhD), докторант (DSc) ва мустақил изланувчилар фаолиятини ўрганиш ҳамда докторлик диссертацияларини ўз вақтида, тўлик ва сифатли тайёрлаш юзасидан мониторингни амалга ошириш мақсадида 1-2-3-курс Таянч докторант (PhD), докторант (DSc) ва мустақил изланувчиларнинг фаолияти мониторинги ўтказилди.

Мониторингда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 2019-йил 8-октабрда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасида Олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, Олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида “Олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепция” сида таъкидлаб ўтилган масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур мониторинг натижалари шундан далолат берадики, бу тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари келажакда амалиётга тадбиқ этилса, фан ва санъат ривожига улкан ҳисса қўша оладиган илмий манбага айланади. Мониторингда ишчи гуруҳ раиси сифатида иштирок этган Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳам изланувчилар олдига қўйилаётган талаб ҳам шундан иборат эканлигини айтиб ўтдилар. Шунингдек, уларга илмий изланишларнинг қай йўналишда давом эттириш бўйича ўз тавсияларини бердилар ҳамда институт раҳбарияти ҳар қандай илмий фаолиятни қўллаб қувватлаб, уларга етарли даражада шароит яратиб беришга тайёр эканлигини таъкидладилар.