
Бугун юртимиз аҳолиси эрталабдан ўзгача кафиятда уйғонгани шубҳасиз. Чунки бугун “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайлов куни. Унда ҳар бир фуқаро юртимизнинг ҳамда ўзининг келажаги учун овоз беради. Бугун юртдошларимиз Ватанимиз уларга ишонишини, уларнинг фикри, овози доимо аҳамиятга молик эканлигини, бир сўз билан айтганда улар шу Ватаннинг ҳақиқий эгаси эканликларини яна бир бор дилдан ҳис қилмоқда десак муболаға бўлмайди.


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси ҳам ўз фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини чуқур ҳис этган ҳолда бугунги сайловларда фаол иштирок этишмоқда. Институт жамоаси бугунги сайловлар юртимизда олиб орилаётган чуқур ислоҳотларнинг муҳим бир бўлаги эканлигини ҳамда унда иштирок этиш орқали бу ислоҳотларга ҳисса қўша олишларини яхши англаб етмоқдалар.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳам бугунги сайловларнинг аҳамияти қанчалик баланд эканлигини, унда иштирок этиш орқали биз шу юртнинг келажагини қуришда иштирок этишимизни доимо таъкидлаб келадилар. Шунинг учун улар нафақат ў з фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб овоз бердилар, балки бу сайловларнинг ўтказилиш жараёнида бевосита хизмат ҳам қилиб келмоқдалар.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоасининг ҳар бир аъзоси юртимиз ҳамда ўзининг келажаги учун овоз беради