Ҳар бир инсон ҳар қандай соҳада бўлсинки меҳнат қилар экан ўз меҳнати қадрланишини истайди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти эса мана шундай ҳар бир инсон меҳнати қадрланадиган масканлардан биридир.

Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан институтимизнинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган ишчи ходимларга институт раҳбарияти ва шахсан институт ректори Нодирбек Сайфуллаев янги йил совғаларини улашди. Мазкур тадбирда сўзга чиққан ректоримиз ишчи-ходимларни байрам билан табриклар экан шуни алоҳида таъкидлаб ўтдиларки, “Институтимиз жамоаси деганда институтимиз учун доимо чин юракдан хизмат қилиб келаётган ҳар бир инсон назарда тутилади. Биз шу институтда хизмат қилаётган ҳар бир инсонни қадрлаймиз!”

Шу билан бирга ишчи-ходимлар ҳам бу эътибордан жуда хурсанд эканликларини таъкидлаб, институт раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Ўз ўрнида биз ҳам институтимизда фаолият олиб бораётган ишчи ходимларни кириб келаётган янги 2020 йил билан чин юракдан табриклаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик тилаб, кейинги йил ҳам мана шундай кўтаринки руҳда институтимиз ривожи учун хизмат қилишларига умид билдириб қоламиз.