Ўтиб бораётган йил Ўзбекистон тарихида зарҳал ҳарфлар билан битилажак йиллардан бири бўлди десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда юртимизда Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида жаҳон давлатлари учун намуна бўла оладиган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда Ватанимиз қўлга киритаётган ютуқларнинг санаб саноғига етиб бўлмайди. Шу юртнинг фарзанди сифатида бу тарихий жараённинг гувоҳи бўлаётганимиздан ҳар биримиз ғурулансак арзийди.

         Қадрли ҳамкасблар ва юртдошлар сизларни ўтиб бораётган яна бир муваффаққиятли йил билан ҳамда бир олам режалари, вазифалари билан кириб келаётган янги 2020 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ҳурматли қадрдонлар, янги йил, аввало, халқимиз учун, шу Ватанга хизмат қилаётган сиз-у биз учун янада омадли ва кўтаринки йил бўлишига тилакдошман. Кириб келаётган 2020 йил ҳар биримиз учун касбий ва ҳаётий ютуқларга бой бўлсин. Кўплаб муваффаққиятларга эришиб, шу ютуқларимиз орқали халқимизга хизмат қилиш ҳар биримизга насиб этсин.

         Янги йил барчангизга қутлуғ бўлсин.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори

Нодирбек Сайфуллаев