Қишки таътил якунланиб, талабалар яна қадрдон олий таълим муассасаарига қайтишди. Таътил ким учундир дам олиш имконияти, ким учундир эса янгидан янги марраларни забт этиш учун тақдим этилган имконият. Таътилни имконият сифатида баҳолаб, ундан унумли фойдаланган талабалар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида жуда кўп учраётгани кишини қувонтиради.

           Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факултети “Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” йўналиши 2-босқич талабаси Мусирмонов Турсунмурод қишки таътилда Президентимиз томонидан илгари сурилган «Ёшлар маънавиятини янада юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича энг муҳим 5та ташаббус»ларининг ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳрида жойлашган 13-сонли мактабда 5-6-7-синф ўқувчилари учун маҳорат дарсларини ташкил этди ҳамда тасвирий ва амалий санъатнинг муҳим ва қизиқарли жиҳатлари ҳақида ўқувчиларга маълумотлар бериб борди. Шунингдек, истеъдодли ўқувчилар билан биргаликда меъморий ёдгорликлар безаги қандай яратилиши ҳамда қандай таъмирланиши хусусида амалий машғулотлар ўтказди. Бундай машғулотларнинг ташкил этилиши ёш авлод қалбида тасвирий ва амалий санъатга меҳр уйғотиши шубҳасиздир.

Мактаб маъмурияти ҳам бу маҳорат дарсларини ташкил этгани учун Турсунмуродга миннатдорчилик билдирди ҳамда ташаккурнома билан тақдирлади.