Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети “Декан ва талаба-ёшлар” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Mазкур тадбирда  факультет декани Наргиза Алиева, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Зиявуддинов Саидрасул, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти етакчиси Aнвар Темиров, факультет ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Холиқов Руслан, Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Акромова Дилноза ҳамда кафедра мудирлари иштирок этишди.

Дастлаб сўзга чиққан факултет декани Наргиза Aлиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида белгилаб берган вазифаларига тўхталиб ўтар экан, бугунги кунда юртимизда ёшларга берилаётган эътибор жуда ҳам юксак эканлигини, ўз ўрнида ёшлар бу имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозимлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ёшларни ҳамда уларнинг ғояларини қўллаб қувватлашга доимо тайёр эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти етакчиси Aнвар Темиров ҳам бугунги кунда институт миқёсида ёшларимизга яратилаётган имкониятлар мавзусида тақдимот қилди ҳамда институт маъмурияти истеъдодли ёшлар билан ишлашдан мамнун бўлишини таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбати тарзида ўтган тадбирда талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан институт маъмуриятига мурожаат қилишди ҳамда атрофлича жавоб олишди.