Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг  27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида олдимизга қўйган вазифалардан бири бу Ёшлар орасига кириш, улар билан бевосита мулоқот қилишдир. Бугунги шиддат билан ривожланаётган замонда ёшларнинг ҳаётига чуқурроқ назар солиш замон талаби десак муболаға бўлмайди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Санъатшунослик факультетида ҳам айни шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида факультет ёшлари билан учрашув ўтказилди. Мазкур учрашувда факультет декани Ботир Сангиров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти етакчиси Aнвар Темиров, Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Латофат Жабборова, Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Элёр Отажонов ва кафедра мудирлари иштирок этишди.

Учрашувда дастлаб Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан ўтказган учрашувларидан тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди. Шундан сўнг сўз факультет декани Ботир Сангировга берилди. Ботир Сангиров ўз сўзида, аввало, барча талаба-ёшларни кириб келган янги 2020 йил билан муборакбод этди. Шундан сўнг ҳозирги кунда юртимиз ва институт миқёсида ёшларга берилаётган эътибор ва рағбатларга тўхталиб ўтиб, бугунги ёшлардан кутилаётган асосий вазифалардан бири янгича қарашлар ва янги ғоялар эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Aнвар Темиров бугунги кунда институт миқёсида ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тақдимот қилди. Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Эльёр Отажонов Президентимизнинг 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларига тўхталиб, Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020-йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” – деган сўзлари биз учун дастурул амал бўлиб хизмат қилишини ҳамда келгусида факултетда ёшлар билан ишлаш янада кенг миқёсидан амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.