
Мазкур суратларда ҳақиқатдан ҳам Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти тасвирланган. Aммо бу суратлар институтдаги ҳақиқий аҳволни акс эттирмайди.
Шуни маълум қиламизки: бугунги замон талаблари асосида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳозирги кунда институтнинг Яккасарой тумани, Aския кўчаси, 27-уйда жойлашган биносида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бино 1963 йилда курилган бўлиб, 2017 йилгача бинода Яккасарой енгилсаноат касб-ҳунар коллежи фаолият юритган. Институтга 2017 йилда ажратилган бўлиб, шу кунларда бинони тўлиқ қабул қилиб олиш ишлари якунланяпти.
Мазкур бино эски ҳамда таъмирга муҳтож бўлганлиги сабабли Институт томонидан босқичма босқич таъмирлаш режалаштирилган. Шунга кура бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамғармаси маблағлари хисобидан бинонинг бир қисми таъмирланяпти.
Ушбу таъмирлаш ишлари дарс жараёнига сира таъсир
кўрсатмаган ҳолда амалга оширилмоқда. Режага биноан жорий йилнинг 13 январдан
бошлаб, талабалар янги таъмирдан чикарилган кенг, ёруғ ва шинам хоналарда
ўқишларини давом эттирадилар. Ўқув хоналари замонавий техник воситалар ва жиҳозлар
билан таъминланади.
Ўз навбатида институт раҳбарияти
мазкур таъмирлаш ишларига яқиндан ёрдам бериб, институтни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани
учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдиради.