10 январ соат 18 : 00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида жума оқшомлари тадбири доирасида ўзбек боксининг энг машҳур вакилларидан бири, Рио олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров билан учрашув бўлиб ўтади. Ушбу учрашувга барча талабаларни таклиф этамиз.

Фазлиддин Ғоибназаров 1991 йил 16 июнда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида таваллуд топган. 64 кг вазн тоифасида жанг олиб боради. Оилали, икки фарзанднинг отаси. Кўп карра Ўзбекистон чемпиони, 2007 йил Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бронза медал соҳиби, Лондон-2012 Олимпиадаси чорак финалчиси, 2013 йил Бутунжаҳон Универсиадаси кумуш медал соҳиби. 2015 йил Таиландда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медали эгаси. Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати виcе- чемпиони ва 2016 йил Рио Олимпиадаси ғолиби.