Қишки таътил тугаб талабалар яна янги куч ва шижоат билан дарс жараёнларига киришди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Иқтидорли ёшларига соҳа бўйича етакчи мутахассисларнинг ижодий маслаҳатлари ва маҳорат дарсларини ташкил қилиш ҳамда ўқитиш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар дастури доирасида
Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори томонидан  Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Саъдулла Aбдуллаевнинг “Композиция қонун қоидаларини яхши даражада билиши ва қўллай олиши” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.


Устоз рассом маҳорат дарсини икки қисмга бўлиб ташкил этди. Биринчи қисмида ўзбек рассомларининг ижоди намуналарига мурожаат қилиб, унда қўлланган композициялар тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, талабалар учун қизиқарли бўлган асарларнинг яратилиш тарихи ва кейинги тақдири ҳамда рассомларнинг нега айнан шу мавзуга мурожаат қилгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Бу эса талабаларга келажакда мавзу танлашларида асқотиши шубҳасиздир.

Маҳорат дарсининг иккинчи қисмида эса рассом шогирдлари томонидан ишланган ишларни кўздан кечириб, ютуқлари ва камчиликлари ҳақида батафсил маълумот берди. Aсарнинг тўлиқ шаклланиши учун лозим бўлган деталларни бирма бир санаб, шогирдларига кейинги ишларида нималарга эътибор қаратишлари лозимлигини уқтирди.

Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Саъдулла Aбдуллаевнинг “Композиция қонун қоидаларини яхши даражада билиши ва қўллай олиши” мавзусида маҳорат дарси талабалар учун янгидан янги маълумотларга бой тарзда ўтгани шубҳасиз. Чунки бу дарсларни ҳар кунги дарслардан фарқли улароқ рассом ўз услуби ва дунёқараш асосида ташкил этди. Бу эса талабаларга келажакда ўз йўналишларини шакллантиришларида, албатта, ижобий рол ўйнайди.