Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти дизайн институти Дизайн факулътети  биринчи босқич талабаларнинг мутахассислик фанларидан якуний назорат ишларининг намойиши бўлиб ўтди. Мазкур намойишда факултетнинг барча – Дизайн, Либос дизайни ва Реклама ва амалий графика кафедралари талабаларининг ижодий ишлари кўрикдан ўтказилди. талабаларнинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

         Тақдим этилган ижодий ишларга назар ташлар экансиз талабалар 1- босқичда таҳсил олаётган бўлишига қарамай ижодий потенциали юқори ижодкорлар эканига гувоҳ бўласиз. Энг муҳими, ҳар бир талаба ўзининг ижодий йўлини топиб бораётганидир. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу йил институтга қабул қилинган талабаларнинг ижодий салоҳияти ҳар қачонгидан ҳам юқорироқ.