Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш доимо муҳим аҳамият касб этган. Қуролли Кучлар Академиясида Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг миллий армиямизни янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтилди. Мазкур йиғилишда Ҳозирги ахборот маконидаги қарама-қаршилик, одамлар, айниқса ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш кучайган шароитда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди.


Ёшларнинг онги-шуурига Ватан туйғусини чуқур сингдириш учун барча маданий обектлар қатори музейларнинг ҳам ўрни алоҳида. Aйниқса, Ўзбекистон республикаси қуролли кучлари давлат музейи ўз экспонатлари орқали Юртимизнинг қутратини ёрқин намоён этмоқда десак янглишмаймиз. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультетининг бир гуруҳ ёшлари ҳам Ватан ҳимоячилари куни олдидан ушбу музейга ташриф буюришди. Ушбу ташриф давомида талабалар бизнинг фахримизга айланган Қуролли кучларимизнинг тарихи, бугуни ва эртаси тўғрисида тасаввурга эга бўлдилар.