Ватанпарварлик ҳар бир инсон учун олий қадрият ҳисобланади. Тарихдан маълумки, бизнинг ота-боболаримиз Ватан учун доимо жон фидо қилишга тайёр бўлганлар. Бугунги кун ёшларини ҳам мана шундай Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш даврнинг долзарб масалаларидан бирига айланди.

Маълумки, юртимизда 2019-йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга бағишланган ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда. Ушбу ойлик доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат факультети талабалари Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида кўргазма ташкил этдилар.

Ватанни ҳамма ўз йўлида тараннум этади. Қўшиқчи куйласа, шоир шеър битади. Мазкур кўргазмада эса талабалар миллийлигимиз акс этган санъат асарлари орқали томошабинга, аввало, Ватан ҳиссини сингдиришга ҳаракат қилишган. Чунки Ватан деган олий қадриятнинг нималигини англаган инсон, албатта, юртини, халқини севади. Унга сидқидилдан хизмат қилади.

Кўргазма 13-14 январ кунлари давом этади.