Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ва 14 январ – «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбир икки қисмдан иборат бўлди. Биринчи қисмида «Ижтимой фанлар, касбий таьлим ва педагогика» кафедраси ўқитувчилари томонидан талабаларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, унинг бугунги салоҳияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таъкидланган муҳим масалаларга тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти билан ҳамкорлик доирасида ташриф буюрган санъаткор талабалар ўзларининг ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди.


Шундан сўнг тадбирнинг иккинчи қисми бошланди. Унда Талабалар турар жойида истиқомат қилаётган 6 нафар талаба иштирокида “Балли йигитлар” мусобақаси ташкил этилди. Шартлар бир биридан қизиқарли ҳамда оригиналлиги билан ажралиб турди. Ҳар бир талабанинг чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Мусобақа якунида Ғолиб ва совриндорларга Талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Мусинов Aхрорхон томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.