Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ва 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Менинг армиям – менинг фахрим” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбирни институтнинг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори Салихов Омонулла Рахматуллаевич кириш сўзи билан очиб бериб, ўз сўзида бугунги кунда армиямиз бизнинг ҳақиқий фахримиз-ғуруримизга айланганлигини таъкидлади ва байрам билан барчани табриклади.

Шундан сўнг институт талабаларининг Ватанни мадҳ этувчи шеърий гулдастаси тақдим этилди.  Тадбирга ташриф буюрган таниқли актрисалар Феруза Собитова, Нодира Шодмонова ва актёр Наврўз Жумаевлар ўзларининг ватанпарварлик мавзусидаги монологлар и билан тадбир иштирокчиларини қутлади.

Тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Навқирон” гуруҳи ҳамда институтнинг илмий тадқиқотчилари Гулраъно Орифжонова ва Зилола Асқаровалар ўзларининг куй-қўшиқлари билан йиғилганларга хушнудлик бахш этди.

Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий техник институти курсантларининг намунали чиқишлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Алоҳида намунали ҳарбий оркестри ўз репертуарларидан куй-қўшиқлар ижро этишди.

Тадбир сўнгида институт раҳбарияти томонидан меҳмонларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.