Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Узбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши, ёшларни мусиқа, рассомчилик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш, ўз қобилиятларини намоён қилишига кўмаклашиш мақсадида “Ёшлар маънавиятин шакллантиришда тасвирий санъатнинг аҳамияти” мавзусида тадбир ўтказилди

Мазкур тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Рустам Худойберганов бошчилигидаги профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди ҳамда бугунги кунда ёшлар тарбиясида санъатнинг, хусусан, тасвирий санъатнинг ўрни мавзусида ўз фикрларини баён этдилар. Шунингдек улар бугунги ўзбек тасвирий санъатининг ютуқлари, камчиликлари ва йўналишлари ҳақида ҳам йиғилганларга атрофлича маълумотлар берди.