Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида олдимизда турган энг асосий вазифалардан бири сифатида ёшлар орасига кириш улар билан мулоқот қилишни таъкидлаган эдилар. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти ҳам ёшлар билан ушрашиш, уларнинг фикр –мулоҳазаларига қулоқ тутишга катта аҳамият қаратиб келмоқда.

Бугун ҳам институт раҳбарияти ректор Нодирбек Сайфуллаев бошчилигида Қўшма таълим дастури бўйича таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ўтказди. Учрашувда ректоримиз бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб, бу таълим дастурлари ҳам айнан ана шу ислоҳотларнинг бир кўриниши эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, институт раҳбарияти ҳамкор олий таълим муассасалари билан доимий алоқада эканлигини, у ерда талабалар учун яратилган шароитларни кўздан кечириш мақсадида институтдан делегация жўнатилишини маълум қилди. Талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига институт раҳбарияти томонидан жавоб олишди. Ушрашув сўнгида ректор талабалар билан мулоқот қилишга доимо тайёр эканлигини таъкидлаб ўтдилар.