Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида олдимизга қўйган асосий вазифаларидан бири бу ёшлар орасига кириб бориш, ёшлар билан мулоқот қилишдир. Шунингдек, Президентимиз раислигида 2017 йил 9 феврал куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишларида ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилинган эди.

         Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида ички ишлар бошқармаси вакиллари ҳамда талабалар иштирокида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдидни олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда  Ички ишлар бошқармаси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Институт бошланғич ташкилоти етакчиси ва талабалар иштирок этишди.

            Учрашувда дастлаб маҳалла фуқаролар йиғини раислари сўзга чиқиб, ёшларни атрофда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ бўлмасликка, доимо огоҳ бўлишга чақиришди. ИИБ ходимлари яқинда пойтахтимизда содир этилган фирибгарлик жинояти тўғрисида маълумот беришди ҳамда талабалардан доимо эҳтиёт бўлишлари, ҳар қандай алдовларга ишонмасликни сўрашди.       

Шу билан бирга ИИБ ходимлари бугунги кунда юртимиз миқёсида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдидни олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада жорий этилаётган янгиликлар тўғрисида маълумот берди. Бундан ташқари талабаларга мабодо кўнгилсиз воқеа содир бўлганда қандай йўл тутиш борасида ҳам ўз тавсияларини бериб ўтдилар.

Давра суҳбатида талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан ИИБ ходимларига мурожаат этишди.