Ташаббускорлик ва фаоллик бугунги кун ёшлари учун мақсадга эришишнинг асосий қуролидир. Ижодкор эса ижод ва фаолликни уйғунлаштириб ўзидан ёрқин из қолдириши мумкин. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бугунги ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишишларида асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда. Ёшларнинг ўзи ҳам ушбу ташаббусларнинг амалий ижроси нақадар муҳим жараён эканлигини англаб етаётганлари қувонарли ҳолатдир.

Шундай ташаббускор ёшлардан бири Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат йўналиши 4-босқич талабаси Aбдураимов Шаҳбоздир. У “Colibri” рассомчилик мактабида таҳсил олаётган болажонлар учун тасвирий санъатнинг янги қирраларини намойиш этиш, шунингдек, интилувчан ўқувчилар ижодини юртимиз рассомчилик мактабларига янада уйғунлаштириш мақсадида маҳорат дарсларини ташкил этди.