“Музей дўстлари” мавзусида очиқ дарс

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Музейшунослик йўналиши 3-босқич талабалари Музей педагогикаси ва Музейшунослик фанларидан амалий дарс ўтиш ва музей аудиториясини ўрганиш мақсадида Шайҳонтохур тумани 102-мактабнинг 8-9-синф ўқувчилари учун “Музей дўстлари” мавзусида очиқ дарс ўтиб беришди. Очиқ дарс доирасида талабалар томонидан ўқувчилар учун музей яралиши, жаҳон ва мамлакатимиздаги музейлар, анъанавий ва ноанъанавий музейлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Музей аудиториясини ўрганиш мақсадида ижтимоий анкеталар тарқатилди ва ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан тўлдирилди. Дарснинг мазмунли ўтишида қизиқарли савол-жавоблар ва ақлий ҳужум методларидан фойдаланилди. Фаол ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5  муҳим ташаббуснинг амалий ижросига қаратилган бу ҳаракатлар ёш, ўсиб келаётган келажак авлодни санъатга ҳамоҳанг ҳолда тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Aлбатта, бу ҳаракатлар бардавом бўлишига тилакдошмиз!