Инсониятнинг бой маданий тарихини инсонлар ўртасида кенг тарғиб қилишда музейларнинг аҳамияти беқиёсдир. Бугунги кунда юртимизда музейларни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунинг учун, албатта, музейларнинг илмий жиҳатддан тадқиқ қилиш лозим. Чунки ҳар бир амалий ишнинг назарий асоси яратилса унинг умри боқий бўлади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обьектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги мустақил тадқиқотчиси Мухамедова Муниса «Ўзбекистон тарихий шаҳарларидаги музейлаштирилган обьектларда туризмнинг шаклланиши ва ривожланиш истиқболлари (ХХ аср 2-ярми – ХХI аср бошлари» номли фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳамда 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обьектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги докторанти  Дилафруз Курбонова «Жаҳоннинг йирик музейларида Ўзбекистонга оид коллексияларнинг шаклланиши ва уларни комплектлаш тамойиллари» номли докторлик диссертациясини (DSc) юз фоиз овоз билан муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ишонамизки, бу илмий тадқиқотлар келажакда юртимиз музейлари ва музейшунослиги ривожида улкан аҳамиятга эга манбага айланади.