
Ёш ўрганивчи ижодкор учун ўз йўналишига эга ижодкордан сабоқ олиш ижодига янги қон қуяди ва шаклланишида муҳим жараёнга айланади. Ўзбек рассомлари орасида ўзига хос ўринга эга рассом Жавлон Умарбековдан таҳсил олиш ҳам ёш рассомлар учун қайсидир маънода улкан муваффақият деб баҳолаш мумкин. Жавлон Умарбековнинг услуби яққол бир услубга таянмаслигидадир. Унинг ижоди доимо янгиланиб боради. Ижодкорнинг асарларига назар ташлар экансиз, реализмдан авангардгача бўлган деярли барча йўналишларни учратиш мумкин. Бу рассом ижодига маълум чегарадан ёки жанр талабларидан келиб чиқиб баҳо беролмайсиз

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Иқтидорли ёшларига соҳа бўйича етакчи мутахассисларнинг ижодий маслаҳатлари ва маҳорат дарсларини ташкил қилиш ҳамда ўқитиш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар дастури доирасида Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори томонидан Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Жавлон Умарбековнинг “Декоратив композиция ишлаш қонун қоидалари” мавзусида маҳорат дарсларини ташкил этилди.

Мазкур дарсларда талабалар дарс жараёнларидан фарқли равишда ижодкорнинг шахсий қарашлари, шахсий изланишлари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишди. Чунки катта ижодкорнинг таржимайи ҳоли билан яқиндан танишиш бу ўша рассомдан ташқари тасвирий санъатнинг маълум даври ҳақида ҳам тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Шу маънода бу маҳорат дарсининг талабалар маҳоратини оширишда ижобий ҳодиса сифатида баҳолаш мумкин.