Фаровон келажак пойдевори ҳозирда униб ўсаётган ёшлар ҳисобланади. Шу сабали уларнинг юқори билим ва кўникмаларга эга бўлиб вояга етишлари муҳим омилдир. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларнинг юқори билим ва кўникмаларни янада чуқурроқ шакллантириш, ривожлантириш мақсадида соҳа мутахассислари, академиклар, профессорлар иштирокида турли маҳорат дарслари, илмий семинарлар, давра суҳбатлари ташкил қилиб келинмоқда.

2020 йил 24 январь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Магистратура  бўлими томонидан магистратура мутахассислиги 1-курс магистрантлари учун илмий семинар ташкил этилди. “Илмий фаолиятга тайёргарлик асослари” мавзусида ўтказилган семинарда Санъат журнали бош муҳаррири Санъатшунослик фанлари доктори Қодирова Дилафруз Муҳсиновна иштирок этди.

Семинарни Магистратура бўлими бошлиғи С.Расульмухамедова очиб бериб, бугунги ташкил этилган семинар мазмун моҳияти билан магистрантларни таништириб ўтди. Институтда магистрларни тайёрлашнинг асосий ҳолати ва тартиби, магистрлик диссертацияларининг мазмуни ва сифати халқаро стандартларга мос келиши юзасидан фикрлар билдирди.

Шундан сўнг семинарнинг асосий қисмига ўтилди ва Д.Қодирова томонидан илмий фаолиятга тайёргарлик асослари, магистрлик диссертациясини ёзиш расмийлаштириш ва ҳимояга тайёрлаш, илмий адабиётларни ўқиш, ахборотларни оғзаки тарзда тақдим этиш, илмий услубий матнларни ёзиш, юзасидан амалий маслаҳатлар берилди. Семинар доирасида магистрлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачига мурожаат қилиб керакли жавобларни олишди ва тегишли хулосалар қилишди.