шлар ўртасида оиланинг муқаддаслиги, тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилиши” номи остида давра суҳбати ўтказилди

Сир эмаски, бугунги кунда тўйларда кўзга ташланаётган исрофгарчиликлар кўпчиликни ташвишлантирмасдан қолмаяпти. Тўйлардаги бундай хунук ҳолатларни олдини олиш борасида жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Буларни олдини олишнинг энг самарали воситаларидан бири, албатта, бўлажак келин-куёвлар бўлмиш ёшлар орасида тушунтириш ишларини олиб боришдир. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам талабалар ўртасида тўйларни намунали тарзда ўтказиш борасида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан яна бири Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг Институт бошланғич ташкилоти ҳамда Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими томонидан “Ёшлар ўртасида оиланинг муқаддаслиги, тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилиши” номи остида ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Республика маҳалла кенгаши, Миробод тумани маҳалла кенгашидан вакиллар, институт жойлашган “Байналминал” Маҳалла фуқаролар йиғинидан бир гуруҳ фаоллар ҳамда институт маъмурияти ва талабалар иштирок этди.
Давра суҳбатида иштирок этган меҳмонлар бугунги кунда тўйларда учраёрган, бизнинг менталитетимизга ёт бўлган иллатлар ҳақида сўз юритиб, улардан узоқда бўлиш лозимлигини таъкидладилар. Шунингдек, бўлажак оила бошлиғию бекаларига тўй ва маросимлар билан боғлиқ тавсиялар берилди.