3 босқич талабаларининг Якуний кўрик назоратлари ўтказилди

Бугун синов навбати 3 босқич талабаларига келди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизай институти Тасвирий санъат факултети 3 босқич талабаларининг Якуний кўрик назоратлари ўтказилди. Мазкур кўриклар ҳам доимгидек маҳоратли устозлар томонидан баҳоланди. 3 босқич талабалари бугун кўп жиҳатдан шаклланиб улгурган ижодкорлар сифатида ўз ижодларини устозларига ҳавола этмоқдалар. Бу асарлар ёш рассомларнинг нафақат бугунги, балки келажакдаги ижодий йўналишларини ҳам кўрсатиб беради. Ҳакамлар ҳам бугун айни шу жиҳатларни эътиборга олдилар ҳамда уларнинг устозларига ҳам шогирдларига шу томондан маслаҳатлар бериш кераклигини айтиб ўтдилар.