Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев Талабалар турар жойида бўлиб, талабаларнинг аҳволидан хабар олди

Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олдимизга қўйилган энг муҳим вазифалардан бири бу ёшлар билан мулоқот қилишдир. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан ҳам бу борада талайгина ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, институти маъмурияти Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар билан доимий равишда мулоқотда бўлиб туришади. Ҳар якшанба куни эса институт ректори Нодирбек Сайфуллаевнинг Талабалар турар жойига ташриф буюриб ёшлар билан мулоқот қилиши анъанага айланган. 26 январ – якшанба куни ҳам анъанага мувофиқ ректор Талабалар турар жойида бўлиб, талабаларнинг аҳволидан хабар олди.

Нодирбек Сайфуллаев ошхона, спорт хонаси, кутубхона ва ётоқхоналарига ташриф буюрди ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди. Шу билан бирга бу ердаги иссиқлик таъминоти, ободончилик ва тозалик ҳолатлари ҳам кўздан кечирилди.

Ташриф давомида ректор, шунингдек, Дастгохли рангтасвир, Маҳобатли рангтасвир, Либос дизайни бўлими талабаларининг якуний назорат кўрикларига тайёргарлиги билан танишиб, уларга бўлажак имтиҳонларда омад тилади. Баддий фото йўналиши талабалари томонидан “Парвона” спектаклини саҳналаштириш ва унга раскадировка килиниши жараёни билан танишди.