Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномалари юртимиздаги барча соҳаларни қамраб олган муҳим тарихий ҳужжатга айланди десак муболаға бўлмайди. Мазкур Мурожаатномада янграган фикрлар, фактлар ва ташаббуслар барчамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган дастурул амалга айланди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ушбу Мурожаатноманинг аҳамияти, олдимизга қўйган вазифалари ва имкониятларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев бу Мурожаатнома фақат Олий Мажлисга эмас, бутун халқимизга қаратилганини таъкидлаб, биз учун кейинги фаолиятимизни ташкил этиш учун тон маънода йўриқномага бўлишини айтиб ўтдилар. Шунингдек, бизнинг асосий вазифамиз бу Мурожаатноманинг мазмун моҳиятини талабалар ўртасида ҳам кенг ёйиш эканлигини айтиб, бу борада қилинадиган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси мудири, Фалсафа фанлари номзоди Утанова Умида мазкур Мурожаатнома юзасидан тақдимот ўтказди. Мазкур тақдимотда Умида Утанова бу Мурожаатнома биз учун улкан имкониятлар манбайи эканлигини яна бир бор кўрсатиб ўтди.