
Маълумки, жорий йилнинг 24 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллаган эди. Мазкур Мурожаатномада келтирилган фикрлар ва ташаббуслар юртимизнинг барча фуқароларини тўлқинлантириб юборди. Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини, ҳаётимиздаги аҳамиятини, долзарблигини ёшлар орасида янада чуқурроқ тушунтириш олдимиздаги муҳим вазифадир. Шу мақсадда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида ТТЖ маъмурияти, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи институт бошланғич ташкилоти етакчиси ва талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси ўқитувчиси Ғаниев Шавкат томонидан мазкур Мурожаатнома юзасидан тақдимот қилинди. Маълумки, бугунги кунда Президентимиз томонидан ёшларга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Aйниқса, Олий таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эътибор ва ислоҳотлар Мурожаатномада ҳам ўз аксини топган. Тақдимотда ҳам бу нарсаларга алоҳида урғу берилди. Шунингдек, бу Мурожаатнома ёшлар келажаги учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида, шунингдек, талабалар ҳам мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ҳамда атрофлича жавоблар олишди.