Камолиддин Беҳзод номдаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факултетида 4-босқич талабаларининг Мутахассислик фанларидан якуний назорат кўриклари ўтказилди. Мазкур кўриклар Хайрулла Касимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи томонидан баҳолаб борилди.

         Бугунги кўрикларда якунловчи курсларнинг ижодий ишлари кўрилгани учун уларга профессионаллик нуқтайи назаридан баҳо берилди. Бугунги талабалар яқин вақт ичида мутахассис сифатида амалиётда иш бошлашларини ҳисобга олиб ишлар илмий ва давр талабини ҳисобга олган ҳолда таҳлил этилди.

         Ҳар бир ижодий иш борасида фикрлар берилиб талабаларнинг диплом ишлари ва мавзуларига ҳам тўхталиб, диплом ишлари бўйича маслаҳатлар ва йўналишлар бериб ўтилди.