Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси ва Ахборот ресурс маркази томонидан  Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 82 йиллигига бағишланган “Ислом Каримов асарлари билимдони” анъанавий китобхонлик танлови ўтказилди. Тадбирда дастлаб “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси мудири , фалсафа фанлари номзоди, доцент Умида Утанова сўзга чиқиб, Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришишида қилган хизматларига тўхталиб, унинг асарларини ўқиб ўрганиш муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, танлов бошланишидан аввал талабалар томонидан тайёрланган Ислом Каримовнинг ҳаёт йўлидан ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди.

            Танлов икки босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқичда талабаларга Ислом Каримовнинг ҳаёти ҳамда асарлари тўғрисида саволлар берилди. Иккинчи босқичда эса талабалар  мавзу юзасидан тайёрланган кроссвордларни ечишди.

           Танлов натижасига кўра Санъатшунослик факултети, “Музейшунослик” йўналиши 4-босқич талабаси Мағрипова Гўзал биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорларга тадбир ташкилотчилари томонидан сертификат ва есдалик совғалари тақдим этилди.