Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашувида ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлари ижроси доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси Анжуманлар залида Бадиий академия раиси Акмал Нуридинов ҳамда Бадиий академия тизимида фаолият юритаётган ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

         Учрашувни очиб берган Акмал Нуридинов ўз сўзида бугунги кунда юртимизда ёшларга берилаётган эътибор жуда ҳам юксак ўринларга чиқаётгани, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев имзоланган илк ҳужжатлардан бири ҳам айнан ёшларга оид бўлганлигини, жорий йилнинг 24 январ куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида ҳам бу мавзуга алоҳида тўхталиб ўтганларини таъкидладилар. Бугунги мулоқот ҳам айнан мана эътиборнинг бир кўриниши сифатида ташкил этилаётганини айтиб ўтдилар ҳамда ёшлар бугун бу ерга тингловчи сифатида эмас, балки ўз таклифлари ва муаммоларини очиқ айтиш учун таклиф этилганини билдириб ўтди.

         Бевосита савол-жавоб ва таклифларга ўтишдан аввал Бадиий Академия тизимида фаолият юритаётган таълим муассасалари ҳаётидан ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг тадбирнинг амалий қисмига ўтилди ҳамда ёшлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Мазкур учрашувда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтидан ҳам бир гуруҳ ёшлар иштирок этиб, ўз таклифларини билдиришди. Жумладан, Aрт-терапия марказларини ташкил этиш ва ривожлантириш, талабалар учун Ўзбекистон Бадиий академияси степендиясини жорий этиш, Ўзбекистонда Этнография музейини ташкил этиш, Экспонатларни музей брендига айлантириш, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Санъатшунослик йўналиши талабалари учун тасвирий санъат фанини киритиш ва бошқа бир қатор эътиборли таклифлар билдирилди.

Билдирилга ҳар бир таклиф, фикр-мулоҳаза ва саволларга Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ва раҳбарияти томонидан атрофлича муносабат билдирилди ҳамда келажакда бу таклифлар юзасидан, албатта, амалий ишлар олиб борилиши таъкидланди.

Шунингдек, тадбир сўнгида бугунги мулоқотнинг жуда самарали ўтгани эътироф етилиб, бундай мулоқотларнинг яна давом эттирлишини, энди бевосита Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбариятининг ўзи барча таълим муассасаларига ташриф буюриб, ёшлар билан бевосита мулоқот олиб боришларини билдириб ўтдилар.