Мутахассислик фанларидан Якуний назорат кўриклар   раис “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон Ҳалқ рассоми Ғофур Қодиров, раис ўринбосари Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Омонулла Салихов ва  аъзолар томонидан баҳолаб борилди.

         Магистирларнинг якунит назорат кўрикларида комиссия аъзолари томонидан ижодий ишларнинг илмий томонига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Чунки магистр-талабалар бакалавр босқичидан фарқли ўлароқ ўз мавзулари юзасидан илмий изланиш ҳам олиб боришлари лозим. Шуни ҳисобга олган ҳолда бу ишларга юқори талаблар асосида ёндашилди.