Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети Музей педагогикаси, Музейшунослик (музей предметлари экспертизаси, консервация ва таъмирлаш) таълим йўналиши 2-босқич талабаларининг Мутахасислик фанларидан якуний назорат кўриклари ўтказилди

Бу йўналишларни қайсидир маънода амалий ва назарий билимларни уйғунлаштира олган йўналиш десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда дунё тарихининг аксарият қисми музейларда сақланаётгани сир эмас. Уларни ўрганиш, асраб авайлаш учун музей ходимларидан улкан билим ва тажриба талаб этилади. Бунинг учун назарий билимлар билан биргаликда амалий билимларнинг ҳам аҳамияти юқоридир.

Мутахассислик фанларидан (чизма тасвир, ранг тасвир, рангшунослик, музей предметлари экспертизаси ва реставрацияси) Якуний назорат кўриклар “Музейшунослик” кафедраси профессор-ўқитувчилари Жасурбек Аҳмедов, Улуғбек Ражабов, Сухроб Қаюмов ва “Чизматасвир” кафедраси катта ўқитувчиси Феруза Эркабоева каби Комиссия аъзолари томонидан баҳолаб борилди.