Музейшунослик кафедраси билан инновацион ҳамкорлик шартномасини имзоланган музейларга кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалар ташриф буюришди

Замонавий билим ва юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, магистратура ва бакалавриат талабалари орасидан иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб қилиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро интеграция жараёнини чуқурлаштириш мақсадида жорий йилнинг 5-6 фераль кунлари Музейшунослик кафедраси билан инновацион ҳамкорлик шартномасини имзоланган музейларга кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалар ташриф буюришди. Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Соғлиқни сақлаш музейи ҳамда Бадиий кўргазмалар дирекциясига ташриф жараёнида 2020 йилда ҳамкорлик доирасида бажарилиши лозим бўлган ишлар режаси ишлаб чиқилди.