
Бугунги кунда юртимизда ёшларни олий маълумот олишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Шу билан бирга ёшлар ҳам ўз билим ва салоҳиятларидан келиб чиқиб, интилишлари ўз устиларида ишлашлари лозим. Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Aмалий санъат факултети, Бадиий кулол ва Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш” кафедраси мудири Хайтметов Дилшоджон томонидан ташкил этилган маҳорат дарси ҳам ёшларни олий таълимга қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўз салоҳиятларини намоён қилишга қаратилди. Ушбу маҳорат дарсларида ўқувчиларга наққошлик санъатининг сир асрорлари борасида янада кенгроқ тушунчалар берилди. Бу санъатнинг бугунги тарихи, куни, йўналишлари, мактаблари, машҳур вакиллари ва юртимиз санъатида тутган ўрни борасида сўз борди. Шу билан бирга назарий маълумотлар билан чекланиб қолмай, амалий намуналар намойиш қилинди.