Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари ҳамда “SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари учун Республика Ёш томошабинлар театрида Aлишер Навоий – Ўзбек адабий тилининг асосчиси” шиори остида “Навоийхонлик кечаси” бўлиб ўтди

                Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ташаббуси билан Вояга етмаганлар ишлари бўйича Республика Идоралараро комиссияси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ Таълими ҳамда Маданият вазирликлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари ҳамда “SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари учун Республика Ёш томошабинлар театрида Aлишер Навоий – Ўзбек адабий тилининг асосчиси” шиори остида “Навоийхонлик кечаси” бўлиб ўтди.

         Мазкур кеча Муҳтарам президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та энг муҳим ташаббус доирасида болаларни маданият ҳамда санъат соҳаларига қизиқишларини ошириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда буюк шоир ва мутафаккир Aлишер навоийнинг таваллудини кенг нишонлаш мақсадида ташкил этилди.

         Кечада болалар учун турли хил кўнгил очар дастурлар, маҳорат дарслари, консертлар бўлиб ўтди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг бир гуруҳ талабалари ҳам мазкур кечада тасвирий ва амалий санъат бўйича маҳорат дарслари ташкил этиб, болажонларнинг санъатга бўлган меҳрлари янада ошишига сабабчи бўлдилар.