I. Танлов ташкилотчиси

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

II. Танловнинг мақсад ва вазифаси

Мамлакатимизда Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни тасвирий ва амалий санъат, дизайн асарлари орқали очиб беришдан иборат.

Танлов орқали ёш авлоднинг қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиладиган маънавий баркамол ҳамда турли ёт иллатларга қарши иммунитети шакллантириш,  ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини оммалаштириш ва мустақил ижод йўлини бошлашларига кўмаклашиш танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.

III. Танловни ўтказиш муддати ва жойи

“Беш ташаббус беш имконият” танлови ғолиб ва иштирокчиларини тақдирлаш маросими ва кўргазманинг очилиши 2020 йил Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб март ойининг учинчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик кўргазмалар залидан бирида ўтказилади.

IV.Танлов шартлари

4.1. Танловда бакалавр ва магистратура босқичи талаба-ёшлари иштирок этишлари мумкин;

4.2. Танловга тақдим этилган ижодий ишларда қуйидаги мавзулар акс эттирилиши лозим:

 Ўзбекистон Республикаси Презденти томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш;

– ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш;

– аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

– ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

– хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича мамлакатимизда амалга оширилган ишлар.   

4.3. Танловга тақдим этилган асарлар тасвирий ва амалий санъат, фото ҳамда дизайннинг барча бадиий усул ва турли услубларида бўлиши мумкин, асарларнинг ҳажми ва ашёлари чегараланмаган;

4.4. Ҳар бир иштирокчи исми, шарифи, факультети ва курси, асарнинг ҳажми, номи ҳақидаги маълумотларни илова қилиши лозим;

4.5. Ижодий ишлар 2020 йил 20 мартга қадар институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимида қабул қилинади;

4.6. Танловдан сўнг совринли ўринни эгаллаган асарлар ўз эгаларига қайтарилмайди.

V. Ғолиб ва совриндорларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш тартиби

5.1. Танлов келиб тушган ижодий ишлар қуйидаги номинациялар бўйича баҳоланади:

  • “Энг яхши тасвирий санъат асари”;
  • “Энг яхши амалий санъат асари”;
  • “Энг яхши бадиий фото ва компьютер графика иши”;
  •  “Энг яхши дизайн иши”.

5.2. Танлов учун келиб тушган ижодий ишлар Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.

5.3. Танловда номинациялар бўйича 1 та 1-ўрин, 1 та 2-ўрин, 1 та 3-ўрин ва рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилади.

5.4. Ғолиблар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланадилар

1- ўрин учун 1.500 000 (бир ярим миллион) сўм

2- ўрин учун 1.000 000 (бир миллион) сўм

3- ўрин етти 750 000 (етти юз эллик минг) сўм

Шунингдек, ғолиб ва барча танлов иштирокчилари диплом ва сертификатлар билан тақдирланадилар.