Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 март 36-сонли Қарори “Магистратура тўғрисидаги Низом”га асосан Магистратура талабаси фаолияти устидан доимий мониторинг олиб бориш ва магистратурада таълим жараёнини ташкил этиш сифатини ошириш мақсадида институт ректорининг 2020 йил 27 январдаги  82-U-сонли  буйруғига асосан 2020 йил 7-8 февраль кунилари 2019-2020 ўқув йилида таҳсил олаётган 1-2-курс магистрларнинг фаолиятини ўрганиш ҳамда магистрлик диссертациясини ўз вақтида сифатли тайёрланиши юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг жараёнида Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Алиева Сурайё Шариповна раислигида Ишчи гуруҳ томонидан магистрларнинг илмий-тадқиқот иши ва илмий-педагогик фаолияти ўрганилди, шунингдек, талабалар билан суҳбатлар ўтказилди, тегишли таклиф ва тавсиялар берилади.