“Мустаҳкам оила юрт таянчи” деб номланган танлов-кўргазма НИЗОМИ

I. Танлов ташкилотчиси

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

II. Танловнинг мақсад ва вазифаси

Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг, давомийлигини сақловчи, миллий қадриятларнинг ривожини таъминловчи маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи муқаддас макондир. Жамиятнинг, давлатнинг фаровонлиги, гуллаб яшнаши айнан шу пойдевор мустаҳкамлигига боғлиқдир.

Маълумки бугунги кунда ёш оилаларнинг ажрашишлар сони кўпайиб бормоқда. Оилани мустаҳкамлаш дунё  даражасидаги кўтарилган муаммолардан биридир.

Мамлакатимизда оила манфаатларини ҳуқуқий, ижтимоий иқтисодий, маънавий жиҳатдан ҳимоя қилишини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2019 йил 27 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда ёшоилаларнинг ажрашишларни олдини олиш муаммолар ичига чуқурроқ кириш, уларни ҳал этиш бўйича белгиланган вазифлар, кўрсатмаларнинг амалий ижроси сифатида мазкур танлов кўргазма ташкил этилмоқда.

Оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги маъсулиятини ошириш оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини муҳим эканлиги каби масалаларни ижодий ишлар орқали акс эттириш танловнинг асосий мақсадидир.

Тасвирий, амалий ва фотоасарлари ёрдамида мазкур масалага нисбатан  ёшлар фаоллигини ошириш, оиланинг муқаддас даргоҳ, никоҳ муқаддас ришта эканлигини янада чуқурроқ сингдириш, ёшларнинг маданий маънавий савиясини ошириш танловнинг вазифаси ҳисобланади.

III. Танловни ўтказиш муддати ва жойи

“Мустаҳкам оила юрт таянчи” деб номлангантанлов ғолиб ва иштирокчиларини тақдирлаш маросими ва кўргазманинг очилиши 2020 йил Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб март ойининг учинчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик кўргазмалар залидан бирида ўтказилади.

IV.Танлов шартлари

4.1. Танловда бакалавр ва магистратура босқичи талаба-ёшлари иштирок этишлари мумкин;

4.2.Танловга тақдим этилган ижодий ишларда қуйидаги мавзулар акс эттирилиши лозим:

– оила муқаддас даргоҳ;

-оила ўтмиш, бугун ва келажак;

-оила ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги;

– менинг оилам;

– никоҳ муқаддас ришта.

4.3. Танловга тақдим этилган асарлар тасвирий ва амалий санъатнинг ҳамда фото, дизайннинг барча бадиий усулублари ва турли усулларда бўлиши мумкин, асарларнинг ҳажми ва ашёлари чегараланмаган;

4.4. Ҳар бир иштирокчи исми, шарифи, факультети ва курси, асарнинг ҳажми, номи ҳақидаги маълумотларни илова қилиши лозим;

4.5. Ижодий ишлар 2020 йил 20 мартга қадар институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимида қабул қилинади;

4.6. Танловдан сўнг совринли ўринни эгалламаган асарлар ўз эгаларига қайтарилади.

V. Ғолиб ва совриндорларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш тартиби

5.1. Танлов учун келиб тушган ижодий ишлар Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.

5.2.Танлов келиб тушган ижодий ишлар қуйидаги номинациялар бўйича баҳоланади:

– “Энг яхши тасвирий санъат асари”,

– “Энг яхши амалий санъат асари”,

– “Энг яхши фото ва компьютер графика иши”

5.2. Танлов учун келиб тушган ижодий ишлар Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.

5.3. Танловда номинациялар бўйича 1 та 1-ўрин, 1 та 2-ўрин, 1 та 3-ўрин ва рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилади.

5.4.Ғолиблар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланадилар

1- ўрин учун 1.500 000 (бир ярим миллион) сўм

2- ўрин учун 1.000 000 (бир миллион) сўм

3- ўрин етти 750 000 (етти юз эллик минг) сўм

Шунингдек, ғолиб ва барча танлов иштирокчилари диплом ва сертификатлар билан тақдирланадилар.