
Маълумки, 26 январ – 8 феврал кунлари Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида туркум маънавий маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 8 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Ботаника боғи”да ёшлар ўртасида навбатдаги оммавий-маданий тадбирлар ташкил этилди. Мазкур тадбирда Тошкент шаҳрида жойлашган Олий таълим муассасалари талабалари томонидан шерият кечаси ва “Баҳру байт” тадбирлари, иссиқхонада кўчат экиш бўйича мастер класс, компьютер дастурчилари томонидан ноутбукда янги ёшлар ҳаракатининг логотопини яратиш жараёни, Миллий кураш спорт тури бўйича талабалар ўртасида мусобақа, Миллий ҳаракат ўйинлари (чиллак, қараптеп, арқон тортишув ва ҳок) бўйича мусобақа, ёшлар ўртасида “Бўлажак шифокор” тиббий-профилактик тадбир, Ижодкор талабаларнинг спекталь ва бошқа турдаги саҳна кўринишлари намойишини, шунингдек, халқ оғзаки ижоди намуналари бўйича кўргазмали чиқишлар, Миллий ва симфоник чолғу ансамллари ижросида иқтидорли талабалар концерт дастурлари, Фармацевтика йўналишида табиий доривор ўсимликлар бўйича лоборатория ишларини (гербарий, “Ёш экологлар”, “Ёш биологлар”, “Ёш табиатшунослар”, “Ёш тупроқшунослар”, “Ёш агрономлар” номли дала амалиёти каби кўплаб тадбирлар намойиш этилди.
Тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ҳам фаол иштирок этиб, дала шароитида томошабинлар учун тасвирий санъатдан мастер класслар ҳамда кўргазмалар ташкил этишди.