
Бугунги кунда жаҳон жамоатчилигини ташвишлантираётган энг асосий муаммолардан бири бу Хитой Халқ Республикасида тарқалаётган коронавирус бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда ҳар куни оммовий ахборот воситлари орқали янгидан янги хабарлар тарқалмоқда. Ҳозирда юртимизда бу вируснинг кириб келишини олдини олиш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Бу ишларнинг энг самаралиси, албатта, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кенг олиб бориш, уларга бу офатдан қандай сақланишни кенг тушунтиришдан иборатдир. Республикамизда бу касаллик ҳолатлари ҳали аниқланмаган, аммо бу бизни хотиржамликка берилишимизга асос бўлолмайди.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Миробод туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси Юқумли касалликлар шифокори Новикова Наталя ҳамда институт шифокори Малдибекова Бутакуз ва талабалар иштирокида коронавирусдан қандай муҳофазаланиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда тиббиёт ходимлари бу вируснинг келиб чиқиш сабаблари инсон оргазизмига салбий таъсири. Иситма кўтарилганда ёки фавқулодда ҳолат юз берганда қандай йўл тутиш лозимлиги борасида талабаларга тушунтиришлар бериб ўтишди. Тиббиёт ходимлари таъкидлашдики, барча касалликларда бўлгани каби бу касалликдан ҳам ҳимояланишнинг энг асосий меъзони бу соғлом турмуш тарзидир. Ҳар кунги гргрник қоидаларга амал қилиш ҳар қандай касалликдан ҳимояланишнинг энг самарали воситасидир. Талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилишди ҳамда батафсил жавоблар олишди.