Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети Музейшунослик ҳамда Музей педагогикаси йўналиши талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида Тошкент ихтисослаштирилган Маданият мактабида Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ёшлар маънавиятини янада юксалтириш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида “Музей педагогикасида мактаб ёшидаги ўқувчиларни музейларга жалб этиш масалалари” мавзусида давра сухбати ҳамда махорат дарси ташкил этди.
Тадбирда профессор-ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга музей яралиши, жахон ва мамлакатимиздаги музейлар, анъанавий ва ноанъанавий музейлар ҳақида маълумотлар берилиб, жаҳон музейлари хақида видеоролик намойиш этилди. Институт талаба-қизлари томонидан эса ўқувчиларга музей аудиториясини ўрганиш мақсадида ижтимоий анкеталар тарқатилди ва ўқувчилар катта қизиқиш билан тўлдиришди.
Тадбир сўнгида фаол қатнашган ўқувчиларга прфессор-ўқитувчилар томонидан китоблар тақдим этилди.