“Энг фаол санъатшунос” танлови НИЗОМИ



  1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3219-сон Қарори ва   “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади ҳамда танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

1.2. Институтда фаолият юритаётган ёш санъатшунослар, илмий ходимлар, тадқиқотчилар ва  мустақил изланувчилар, педагоглар иштирок этади.

II. Танловнинг мақсади ва вазифалари

2.1. Танловнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

– ёш санъатшунослар, илмий тадқиқотчилар, илмий ходимлар ва мустақил изланувчилар, санъатшунос-педагоглар фаолиятини рағбатлантириш орқали уларни илмий фаолиятга йўналтириш;

– миллий рангтасвир санъатида кечаётган ижодий жараёнларни тадқиқ этиш, тадқиқот натижаларини республика ва хорижий илмий журналларда чоп этиш, рассомлар ижоди ҳақида оммавий ахборот воситалари, газета ва журналларда мунтазам ёритилишига эришиш;

– санъатшунослик соҳасида устоз ва шогирд анъаналарини ривожлантириш;

– санъат тарихи ва назарияси, санъатшуносликнинг долзарб муаммоларига бағишланган ўқув қўлланма, дарслик, монографиялар чоп этилишини қўллаб-қувватлаш.

III. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

3.1. Танловни ўтказиш бўйича институт ректорининг буйруғи асосида Ишчи гуруҳ ва етакчи мутахассисларидан иборат таркибдаги Хайъат тузилади.

Хайъатга тақдим этилган ижодий ишлар танлов шартлари ва мезонлари асосида номинациялар кесимида баҳоланади ва ғолиблар аниқланади.

3.2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича барча ташкилий масалалар Ишчи гуруҳ томонидан мувофиқлаштирилади ва амалга оширилади. Танлов ғолибларини аниқлаш учун соҳанинг етук мутахассисларидан иборат бўйича Ҳакамлар хайъати тузилади.

IV. Танловнинг асосий номинациялари ва баҳолаш мезонлари

4.1. Танлов қуйидаги асосий йўналишлар ва номинациялар бўйича ўтказилади:

“Энг фаол ёш санъатшунос-тадқиқотчи” – номинация бўйича ўз тадқиқот мавзуси доирасида самарали фаолият юритаётган, ОАК рўйхатидан ўтган илмий ва хорижий журналларда мақолалари чоп этилган, республика ва хорижий илмий конференциялада мавзуга доир илмий мақолалари ва тезислари нашр этилган тадқиқотчилар тақдирланади.      

“Энг фаол ёш санъатшунос-журналист” – ўзбек миллий замонавий рангтасвир санъатидаги жараёнлар, рассомлар ижодий фаолияти, тасвирий ва амалий санъатнинг дозарб муаммолари ҳақида илмий оммабоп мақолалар чоп этган, бадиий жараёнларда кечаётган ўзгаришларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритган санъатшунсолар тақдирланади.

“Энг фаол ёш санъатшунос-педагог” – санъатшунослик таълими соҳасида фаолият юритаётган, тегишли фан дастурлари асосида ўқув қўлланма, дарсликлар яратган, шогирдлари соҳа ютуқларга эришган санъатшунос-педагоглар тақдирланади.  

 “Энг фаол санъатшунос-талаба” – ушбу номинация билан санъатшунослик таълим йўналишида тахсил олаётган бакалавр ва магистратура босқичида тахсил олувчи талабалари хорижий ва республика илмий журналларида чоп этилган илмий ва илмий оммабоп мақолалари (газеталар), конференция тўпламларидаги мақолалари, тезислари учун тақдирланади.

“Энг фаол санъатшунос-магистр” – ушбу номинация билан санъатшунослик мутахассислиги магистратура босқичида тахсил олувчи талабалар хорижий ва республика илмий журналларида чоп этилган илмий ва илмий оммабоп мақолалари (газеталар), конференция тўпламларидаги мақолалари, тезислари учун тақдирланади.

“Бешта муҳим ташаббус акс этган энг яхши мақола муаллифи” – бешта муҳим ташаббус доирасида институтда амалга оширилган ишларни фаол ёритган, ташаббуснинг мазмун ва моҳиятини кенг талқин қилган мақола муаллифи тақдирланади.  

V. Ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

5.1. Танлов иштирокчиларининг ҳужжатлари (иштирокчиларнинг танлов номинациялари бўйича эришган ютуқларини исботловчи материаллари нусхалари жамланмаси ва 10-15 фотосурати) институттомонидан тузилган Хайъатга тақдим этилади.  

VI. Танлов ғолибларини тақдирлаш

6.1. Танловнинг якуний босқичи ғолиблари ҳар йили Тасвирий ва амалий санъати фестивали доирасида эълон қилинади ҳамда махсус диплом ва  эсдалик совғалари билан тақдирланади. Рағбатлантириш ҳаражатлари институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.  

6.2. Танлов ғолиби сифатида ҳар бир номинация бўйича энг юқори натижага эга бўлган бир нафардан номзод тақдирланади.

 Ташкилий ишчи гуруҳ: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети

Манзил: Яккасарой тумани, Аския кўчаси, 27-уй